Линклар

Дунё насронийлари Рождество байрамини нишонламоқда


Григорий тақвими бўйича пайғамбар Исои Масиҳнинг мавлуди байрамини нишонлаш тантаналари пайшанба кечқурун Ватиканда Рим Папаси Бенедикт XVI етакчилигидаги ибодат билан бошланди.

Маросим арафасида одамлар ичидаги бир аёл тўсиқдан сакраб ўтиб тадбирни бошлаш учун Муқаддас Пётр черковига кириб келаётган Рим Папасига чанг солди.

Ерга йиқилган 82 ёшли Бенедикт XVI дарҳол ўрнидан турди.

Ҳужум оқибатида Папага зарар етмади.

Бир оздан сўнг у ибодатни давом эттирди.

Ватиканнинг матбуот вакилининг айтганига кўра, Папанинг тан қўриқчилари ушлаб олган 25 яшар Сузанна Майоло Швецария ва Италия фуқароси бўлиб, унинг руҳий носоғлом эканлиги тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG