Линклар

Эркин микрофон - "Шунисига ҳам шукр"

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Тингловчи ва муштарийлардан 25 декабр куни Озодликка келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди.

Тангада берилган ойлик¸ коняк¸ домла имом ва гўшт нархи

Илк суҳбатдошимиз тошкентлик Абдуқаҳҳор ака. Ассалому алайкум.

Абдуқаҳҳор ака: Ваалайкум ассалом. Яхшимисизлар? Уч-тўрт кун олдин Жомбой туманидан бир домламиз гапирдилар. Жомбойликлар бой эканмишмией¸ ароқ ичарканмишмией¸ коняклар ичармиш. Домладан келаëтган гаплар. Ўшаларга айтмоқчи эдим. Домла эканлар. Исмлари Тошпўлат экан. Тўйларда ароқ¸ коняк бор жойда юрар эканлар. Нима қилиб юрибди бу домла? Озодликка гапириб насиҳат қилгандан кўра¸ ўша ердагиларга гапирмайдими 200 долларга товуқ олиб бергин¸ бало баттар деб. Домла энди шунақа деб айтиб тургандан кейин у ëғини Худо билади. Клейин яна битта нарсани билмоқчи эдим. Комила Содиқова бир ўзларини Либерал демократик партиядан сайламоқчи бўлдиларку. Шу киши ҳақида маълумот бўлмадими мабодо? Ўшани билмоқчи эдим.

Озодлик: Якшанба куни Қурултой дастурида бўлади.

- Кейин яна Абдусамат Соатовнинг сингилларини милициялар зўрлагани ҳақида кеча ҳам эшитдим. Шу укамизга бардамлик тилайман. Ишқилиб охиригача олиб борсинлар. Бунинг энди бекитадиган жойи йўқ. Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди. Энди майли Сайëра Рашидованинг олдига борибдилар. Ишқилиб охиригача курашсинлар. Омад тилайман уларга.

Менимча¸ уч-тўрт кун олдин ўзингизга қўнғироқ қилувдим шекилли. Ҳалиги ТАПОИЧ авиасозлар ишхонасидан. Мана бугун пул берди ойликни. Май ойининг ойлигини берди. Килолаб берди¸ килолаб. Ҳеч тарихда бўлганми килолаб бергани? Ҳаммаси танга. Кимга уч кило¸ кимга тўрт кило. Ҳаммаси танга хуллас. 100 сўмлик янги чиққан тангалар. Кадишева бозори ëнимда. Бориб гўшт олай десам¸ гўштлар 9500 сўм. Комиссия келибдими нима бало ҳаммасига 6000 сўм деб ëздириб қўйибдида¸ 9500 сўмдан сотиб ëтишибди. Уч килодан сал ошиқроқ гўшт олган эдим¸ 32 минг сўм пулимни олди. 10 мингдан ҳам қимматга тушиб келаяптида. Ҳамма ëққа 6000 сўмдан деб катта-катта ҳарфлар билан ëзиб қўйибди. Бу менимча сайлов кунига бўлса керак¸ дейди Абдуқаҳҳор ака.

Россия ўзбек мардикори учун жаннат

Навбатдаги суҳбатдошимиз ҳам асли тошкенлик аммо Москвада экскаваторчи бўлиб ишлайди. Ўзбек мардикорлари нолиганчалик аҳвол ëмон эмас¸ дейди суҳбатдош.

- Мен ҳозир Россиядаман. Ўзим Ўзбекистонданман.

Озодлик: Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

- Тошкентданман. Кеча Россияда ишлаëтган ўзимизнинг земляклар гапиришдию оғир ишларни қилишади¸ қийин деб. Йўқ¸ мен ҳаммаси наоборот айтмоқчи эдим. Қаршиманда бу гапларга. Менинг ишим яхши Худога шукур. Уч йилдан бери ишлайман. Ўзимнинг маҳалламда яшагандай яшайман. Ҳамма ҳурмат қилади. Уч хонали квартирада яшайман. Ҳама билан саломлашиб эрталаб ишга кетман¸ кечки пайт келаман. Ойлигим ҳам яхши.

Озодлик: Нима иш қиласиз?

- Экскаватордаман. Экскаваторда ишлайман. Маошларим вақтида берилади. Битта қийинчилик уйдагиларни¸ ота-она¸ бола-чақани соғинасиз.

Озодлик: Россиядан ўликларнинг тобутлари келаëтган ҳам бор гапда.

- Тўғри телевизорда кўраман ҳар куни. Балки ўзи айбдордир. Тўғри юрсангиз¸ ҳеч ким сизни нима қилмайди. Ташқарига бемаҳалда чиқиш керак эмас¸ кечқурун юриш керак эмас. Масалан учта-тўртта ўрис болалар келаëтган бўлса¸ тўғри келиб қолади. Энди уни Худо билади. Ўғирлик қилади¸ аëлларни зўрлайди дейишига мен ишонмайман. Нимага десангиз¸ бизлар барибир бегона юртдамиз.

Озодлик: Ўзбекситонда ойлик оз пайтда Россияда маза қилиб юрибмиз деб айтсангиз бўлади.

- Бу маза қилиб юриш эмас. Тинч юрибман демоқчиманда. Фақат мен эмас. Мана ўртоқларим бор. Устачилик қилади. Кечқурун келади¸ овқатини еб ëтади. Мен таниш орқали келиб қолган эдим. Менинг иши Ўзбекситонда ҳам яхши эди. Рублга олганда Ўзбекистонда 10 минг рубл олар эдим. Демоқчиманки¸ ишлашни хоҳлаган одам ўзимизда ҳам яхши яшаса бўлади. Ҳаммаларингизни янги йил билан табриклайман¸ дейди Россияда меҳнат қилаëтган тошкентлик тингловчимиз.

Шунисигаям шукур

Олтиариқдан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз бизни байрам билан табриклашни ният қилибди.

- Абдулла ака¸ кириб келаëтга янги йилларингиз билан табрикламоқчи бўлиб телефон қилган эдик ака.

Озодлик: Раҳмат.

- Олтиариқ туманида ўтирибмиз ака. Кириб келаëтган 2010 йилда ишларингизга омад¸ тоза фикр. Соғ бўлинг ака.

Озодлик: Олтиариқда аҳволлар қандай?

- Зўр Олтиариқ ака. Янги йил бўлаяпти. Ҳамма ëқ яхши¸ дейди олтиариқлик суҳбатдошимиз.

Суҳбатдошимизга раҳмат дея Марғилондан келган қўнғироққа қулоқ тутамиз.

Марғилонда арзончилик

Марғилонда дорил омон арзончилик. Худди эртаклардаги фаровон сусанбил улгиси Марғилондан олинган кўринади.

Озодлик: Яхшимисиз ука?

- Яхши раҳмат.

Озодлик: Қандай энди Марғилонлар?

- Яхши Худога шукур.

Озодлик: Нимаси яхши? Светлар борми¸ газлар ëниб туридбими¸ байрамолди боозрда арзончиликми?

- Ҳамма ëқ яхши ака. Бўлаяпти.

Озодлик: Нима бўлаяпти?

- Тинчлик. Ҳамма ëқ бўлаяпти Худога шукур.

Озодлик: Ҳамма ëқ деганингиз нима?

- Ҳамма ëқ хурсандчиликда ака.

Озодлик: Бозорлар қиммат эмасми?

- Йўқ¸ тушиб қолди нархлар ака¸ дейди марғилонлик тингловчимиз.

Фарғонадаги ишсиз ҳикояси

Марғилондан сал наридаги Фарғонада аҳвол ëмон ишсиз ўтирибмиз¸ дейди яна бир суҳбатдош.

- Фарғонадан. Биз бекорчимизку. Иш йўқ. Иш бўлса¸ ишлардикку.

Озодлик: Иш йўғ-а?

- Иш қаëқда? Маҳалламиздан 10 фоиз одам ишлайдида. Ўзи қурилишда ишлайман.

Озодлик: Фарғонада тиркикчилик қандай? Газ¸ свелар ëниб турибдими?

- Светни соат 3 да ўчириб¸ 5 да ëндираëтувди. Кечқурун 12 да ўчириб¸ уч ярим¸ тўртларда ëндиради. Газ-паз деган нарса бизда йўқ.

Озодлик: Сайловга борасизми? Депутатларни сайлайсизми якшанба куни?

- Йўқ. Сайловга бориш йўқ. Фойдаси бўлса экан бу сайловнинг. Қуруқ гапларда ҳаммаси¸ дейди фарғоналик тингловчимиз.

***********************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG