Линклар

Исроил ҳарбийлари фаластинликларни ўққа тутди


Исроиллик ҳарбийлар Ғарбий соҳил ва Ғазо минтақасида олти фаластинликни отиб ўлдирди.

Исроил армияси матбуот котибига кўра, яҳудий аскарлари Ғазо минтақасидан Исроил ҳудудига ўтишга уринган уч фаластинликни ўққа тутган. Оқибатда фаластинликлар ҳалок бўлган.

Шу куннинг ўзида Ғарбий соҳилда Исроил ҳарбийлари томонидан олиб борилган махсус амалиёт чоғида уч фаластинлик отиб ўлдирилган. Ҳарбийларга кўра, Ғарбий соҳилда ўлдирилган фаластинликлар жорий ҳафта Исроил фуқароси ўлимига сабаб бўлган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган.

Айни пайтда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ёрдамчиларидан бири фаластинликларнинг ўлдирилишини кескин қоралаб, Исроилни минтақадаги вазиятни кескинлаштираётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG