Линклар

Эрон полицияси мухолифатчилар билан яна тўқнашди


Эрондан олинган хабарларга кўра, хавфсизлик кучлари яқинлашаётган Ашуро байрамидан фойдаланиб, аксилҳукумат намойиши ўтказишга уринган мухолифатчилар билан тўқнашган.

Гувоҳларнинг Озодлик радиосига билдиришича, полиция ва Басиж қуролли гуруҳи вакиллари Теҳрон марказига тўпланишга уринган намойишчиларга қарши куч ишлатиб, кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган.

Эрон мухолифатига тегишли сайтларнинг хабар қилишича, норозилик акциялари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда.

Эрон полиция бошқармаси раҳбари Исмоил Аҳмадий Муқаддам якшанба куни нишонланадиган Ашуро байрами чоғида ҳукуматга қарши бўладиган ҳар қандай чиқишлар куч билан бостирилиши ҳусусида огоҳлантирди.

Муҳаммад пайғамбарнинг невараси имом Ҳусайннинг ўлдирилишини ëдга олувчи шиаларнинг Ашуро байрами якшанба куни Эрон, Ироқ, Покистон ва Ливанда кенг нишонланади.

XS
SM
MD
LG