Линклар

2004 йил цунами қурбонлари хотирланмоқда


Жанубий-шарқий Осиё давлатларида бундан беш йил аввал рўй берган табиий офат қурбонлари хотирланмоқда.

2004 йил 26 декабр куни Индонезиянинг Суматра ороли яқинида денгиз тубида кучли зилзила рўй берган. Рихтер ўлчови бўйича 9 баллга етган зилзила цунами, яъни денгизда улкан тўлқиннинг ҳосил бўлишига олиб келган. Фалокат оқибатида 230 мингдан ортиқ киши нобуд бўлган.

Бугун Индонезиянинг Суматра оролларидаги масжидларда табиий офат қурбонлари ҳаққига дуолар қилинди. Таиланднинг Пукет оролида ҳам фожиа қурбонлари хотирасига бир минут сукут сақланди.
XS
SM
MD
LG