Линклар

Афғонистонда толибон дала қўмондони ўлдирилди


Афғонистон шарқида Толибон ҳаракати дала қўмондонларидан бири хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилди.

НАТО баёнотида айтилишича, дала қўмондони ҳарбийлар таъқибидан қочиб Вардоқ вилоятидаги масжидлардан бирига яширинган. Жангари таслим бўлиш ўрнига ҳарбийларга қарата ўт очган. Рўй берган отишмада Толибон дала қўмондони ўлдирилган.

НАТОга кўра, жангарилар аксар ҳолатларда масжидлардан ҳимоя воситаси сифатида фойдаланмоқда.

-Бироқ Афғонистон қўшинлари ва халқаро кучлар масжидлар ичкариси ва ёнида рўй бериши мумкин бўлган тўқнашувларни имкон қадар олдини олишга уринмоқда,-дейилади НАТО баёнотида.

XS
SM
MD
LG