Линклар

logo-print

Лондон полицияси террорчиларни қидирмоқда


Лондон полицияси АҚШ учқичини портлатишга бўлган уриниш ортидан Буюк Британия пойтахтида хавфсизлик чораларини кучайтириб, тафтиш ишлари олиб бормоқда.

Айтилишича, Амстердамдан Детройтга парвоз қилаётган учқични портлатишга уринган Нигерия фуқароси Лондондаги университетлардан бирида таҳсил олган.

Лондон полицияси матбуот котиби пойтахт полицияси АҚШ расмийлари билан яқиндан алоқада бўлиб турганини билдирди.
Айни пайтда Канада ҳукумати ҳам мамлакатнинг барча аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG