Линклар

Нигерия фуқаросига айблов эълон қилинди


АҚШда 23 ёшли Нигерия фуқароси Умар Форуқ Абдулмуталлибга йўловчилар учқичини портлатишга уринганлик айблови қўйилди.

АҚШ Адлия вазирлигига кўра, Нигерия фуқароси Амстердамдан Детройтга парвоз қилаётган учқичда кучли портловчи мосламани ҳаракатга келтиришга уринган, бироқ портловчи мослама ишламай қолган. Йўловчилар Нигерия фуқаросини қўлга олишга муваффақ бўлган. Учқич Детройт аэропортига қўнгандан сўнг Нигерия фуқароси АҚШ расмийларига топширилган.

Хабарларга кўра, Нигерия фуқароси Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорлигини маълум қилган.

Нигерия фуқаросининг Лондондаги университетлардан бирида таҳсил олгани маълум бўлгандан сўнг Буюк Британия полицияси пойтахт Лондонда бир нечта манзилда тинтув ишлари олиб борди.

Ушбу воқеадан кейин АҚШ, Канада ва Европанинг айрим аэропортлари ҳамда АҚШга парвоз қилаётган учқичларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
XS
SM
MD
LG