Линклар

Покистонда ҳукумат расмийси ўлдирилди


Покистондан олинган хабарларга кўра, жангарилар Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда ҳукумат расмийси хонадонини портлатиб юборган. Портлаш оқибатида ҳукумат расмийси ва унинг оила аъзоларидан беш киши, жумладан, фарзандлари нобуд бўлган.

Ушбу воқеа жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб борилаётган Куррам туманида рўй берган.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, бугунги портлашда Куррам тумани расмийларидан бири Сарбзар Саддиқий нишонга олинган.
Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG