Линклар

logo-print

АҚШ Афғонистонда 300 дан ортиқ аскаридан айрилди


“Франс Пресс” ахборот агентлигига кўра, жорий йил давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда жами 310 нафар америкалик ҳарбий нобуд бўлган. Бу ўтган йилга қараганда икки маротаба кўп деганидир.

Маълум бўлишича, 2008 йил давомида АҚШ Афғонистонда ўзининг 155 нафар аскаридан айрилган.

Шунингдек, хабарларга кўра, жорий йил давомида коалицион кучлар томонидан кўрилган талафот сони 500 дан зиёдроқ кишини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG