Линклар

logo-print

Теҳрон намойишларида Мусавийнинг жияни ҳалок бўлди


Эрон мухолифатига тегишли "Parlemannews" сайти тарқатган хабарга кўра, Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийнинг жияни ҳалок бўлган.

- Али Мусавий якшанба кунги намойишлар чоғида нобуд бўлди ва унинг жасади Теҳрон шифохонасида сақланмоқда, дейилади сайтда эълон қилинган хабарда.

Ушбу хабар эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, "Parlemannews" сайти ишламай қолди.

Айни пайтда Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийнинг ўз исмини ошкор қилишни истамаган ёрдамчиларидан бири Озодлик радиоси билан суҳбатда Мусавий жияни билан боғлиқ хабарни тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG