Линклар

Теҳрон намойишларида бир неча киши ҳалок бўлди


Эрон мухолифатидаги манбаларга кўра, якшанба куни Теҳрондаги норозилик намойиши иштирокчиларининг бир неча нафари ҳалок бўлган.

Давлатга қарашли агентликнинг маълум қилишича, полиция кучлари 300га яқин намойишчини ҳибсга олган. Расмийларга кўра намойишчилар билан полция ўртасидаги тўқнашувларда беш киши ҳалок бўлган.

Теҳронда ҳалок бўлганларнинг бири президентликка собиқ номзод ва мухолифат етакчиси Мирҳусайн Мусавийнинг жияни Али Мусавий экани айтилмоқда.

Мусавийнинг “Калеми” номли интернет саҳифасида ҳамдардлик эълон қилинди. Мухолифат етакчисининг ёрдамчиси Алиризо Беҳештий Али Мусавийнинг ўлганини тасдиқлади.

Баъзи хабарларга кўра, Табриз шаҳридаги намойишларда тўрт киши ҳалок бўлган ва шунингдек, Нажафобод, Исфаҳон ва Шероз шаҳарларида ҳам тўқнашувлар рўй берган.

Айни пайтда, Эронда чиқадиган “Жарас” веб-саҳифаси Теҳронда мухолифат тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар давом этаётгани ва хавфсизлик кучлари кўз ёшини чиқарувчи газни ишга солаётганини хабар қилмоқда. “Жарас” веб-саҳифасига кўра, “Теҳроннинг турли минтақаларидаги тўқнашувлар кучаймоқда”. Бу хабарни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг иложи бўлгани йўқ.
XS
SM
MD
LG