Линклар

АҚШ, Италия ва Франция Эрон ҳукумати ҳаракатларини қоралади


Қўшма Штатлар, Италия ва Франция Эрон хавфсизлик кучларининг тинч намойишчиларга қарши куч қўллаганини қоралади.

Оқ уй эълон қилган баёнотда Эрондаги тинч намойишчиларнинг “куч билан ва адоатсиз тарзда бостирилгани” кескин қораланиб, Қўшма Штатлар намойишчилар тарафида экани айтилади.

Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот вакили Майк Ҳаммер “ҳукумат қўрқув ва зўравонлик орқали адолатли бўла олмаслиги” ва ўз халқининг “орзуларидан” қўрқадиган режим асл юзини ошкор қилишини таъкидлади.

АҚШ баёнотида шунингдек, “умид ва тарих ўз умуминсоний ҳуқуқларини тинч йўллар билан талаб қилаётганлар тарфида” экани қўшимча қилинган.

Франция ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Теҳрондаги воқеалар “ифода эркинлиги ҳуқуқлари ва демократияга бўлган орзуларни ҳимоя қилгани чиққан оддий намойишчиларга қарши зўравонлик ва дуч келганларни ҳибсга олиш”, дея баҳоланиб, Франция буни қоралаши айтилди.

Италия ташқи ишлар вазирлиги ҳам Эрон хавфсизлик кучларининг намойишчиларни куч билан бостиганини қоралаб, Эрон ҳукумати ва мухолифатини ўзаро мулоқотга чақирди.
XS
SM
MD
LG