Линклар

Обама йўловчилар "қора рўйхатини" текширишни буюрди


АҚШ Президенти Барак Обама Америкага учаётган учқичларга қўйилмайдиган кишилар рўйхатини қайта кўриб чиқишни буюрди.

Бунга ўтган жума куни Амстердамдан Детройтга кетаётган самолётда нигериялик Абдул Форуқ Абдулмуталлиб портловчи мосламани ҳаракатга келтиришга урингани сабаб бўлди.

23 яшар Абдулмуталлибнинг ўтган ойда 18 минг исмдан иборат "қора рўйхат"га киритлгани аниқланди.

Лекин у АҚШ визасини олиб, аввал Лагосдан Амстердамга самолётда келган, кейин эса Детройтга йўл олган учқичга ҳам чиқишга муваффақ бўлган.

Жума кунги воқеадан кейин жаҳон бўйича аэропортларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
XS
SM
MD
LG