Линклар

logo-print

Ўзбек-тожик чегараси яқинида икки киши нобуд бўлди


Тожикистондаги Қизил Ҳоч ташкилотининг аҳолини мина хавфидан огоҳлантириш дастури масъулларидан бири Занжирбек Карамовнинг маълум қилишича, воқеа 25 декабр куни тахминан соат 3 ларда содир бўлган.

- Исфаранинг Зарҳок қишлоғи фуқароси Ойбек Каримов ва унинг 35 ёшли турмуш ўртоғи Зарифа Каримова ўзбек-тожик чегара ҳудудида ўтин тераётган пайтда минага учиб, воқеа жойида ҳалок бўлган, деди Занжирбек Карамов.

Қизил Хоч ташкилоти масъулининг билдиришича, бу фожеа ортидан икки нафар балоғатга етмаган бола етим қолган.

Исфара туманининг Ўзбекистонга чегарадош бу ҳудудида ҳозиргача демаркация ва делимитациялаш тадбирлари амалга оширилмаган.

- Бу, ўз навбатида, аҳолини миналар хавфидан огоҳлантириш ишларини йўлга қўйишда қатор муаммолар яратмоқда, дея уқтирди Занжирбек Карамов.

Унга кўра, тугаб бораётган 2009 йил давомида Тожикистон ҳудудида мина портлаши бўйича 8 та ҳолат қайдга олинган. Бу ҳодисалар чоғида 4 нафар тожикистонлик қурбон бўлган, қолганлар эса турли хил тан жароҳатлари олган.
XS
SM
MD
LG