Линклар

Россия нефт экспорти йўлларини кенгайтирмоқда


Россиянинг Приморск минтақасида “Шарқий Сибир-Тинч океани” янги нефт қувури ишга туширилди.

Россия нефтини Хитой ва Осиё-Тинч океани минтақасига олиб чиқишни кўзда тутган ушбу нефт қувурини ишга тушириш маросимида мамлакат Бош вазири Владимир Путин иштирок этди.

-Янги нефт қувурининг ишга туширилиши¸ биринчи навбатда¸ Шарқий Сибир ва Ëқутистон минтақасида нефт қазиб олишни фаол ривожлантиришга ҳисса қўшади. Янги қувур Шарқий Сибир нефти учун Осиё-Тинч океани минтақасидаги истиқболли бозорларга йўл очиб беради ҳамда¸ қайсидир маънода¸ Россиянинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деди Транснефт ширкати президенти Николай Токарев.

Хабарларга кўра, Россия келаси йилнинг биринчи чорагида янги ишга туширилган қувур орқали қарийиб 3.1 миллион тонна нефт экспорт қилишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG