Линклар

Исроил Қуддусда янги бинолар қурмоқчи


Исроил ҳукумати Қуддус шарқида 700га яқин янги турар-жой биноларини қуриш тўғрисидаги режани эълон қилди.

Фаластинликлар айнан Қуддусни келажакда янги Фаластин давлатининг пойтахти деб эълон қилишни режалаган.

Исроилнинг Қурилиш ишлари бўйича вазирлиги яҳудийлар истиқомат қилувчи мавжуд маҳаллада янги биноларни қуриш тўғрисидаги қарорни маъқуллаганини билдирди.

Айни пайтда Фаластин ҳукумати расмийларидан бири Саэб Эрекат турар жой биноларини кенгайтириш режаларини кескин қоралаб, Исроил томони тинчлик ўрнига қурилиш ишларини давом эттиришни афзал кўрмоқда, деган фикрни билдирди.

АҚШ босими остида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўтган ой Ғарбий соҳилдаги қурилиш ишлари 10 ойга тўхтатилишини эълон қилган эди. Айни пайтда Исроил томони Қуддус шарқидаги қурилиш ишларини тўхтатмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG