Линклар

logo-print

Эронда ислоҳотчилар ҳибсга олинди


Эрондан келаётган хабарларга кўра, камида етти нафар таниқли ислоҳотчи хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.

Мухолифатга тегишли “Parlemannews” сайтининг билдиришича, ҳибсга олинганлар орасида мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийнинг уч нафар ёрдамчиси ҳам бор. Бундан ташқари ҳибс этилганлар орасида инсон ҳуқуқлари фаоли Эмад Багҳий ва сиёсатчи Иброҳим Яздийларнинг борлиги ҳам айтилмоқда.

Якшанба куни Теҳрон марказида мухолифат тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Хавфсизлик кучларининг намойишчиларга қарата ўт очиши оқибатида камида саккиз киши, жумладан, Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийнинг жияни ҳалок бўлди. Аксил-ҳукумат намойшларининг Исфаҳон, Нажафабод ва Шероз шаҳарларида рўй бергани хабар қилинди.

Айни пайтда Эрон давлат телевидениесига кўра, хавфсизлик кучлари намойишчиларнинг ўлдирилишига алоқаси йўқлигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG