Линклар

logo-print

Ғарб Теҳрон ҳаракатларини қораламоқда


Германия Теҳрондаги намойишларнинг куч билан бостирилишини кескин қоралади.

Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле расмий Теҳронни мухолифатчиларга нисбатан бўлаётган таъзийқларни тўхтатишга чақириб, Ғарб давлатлари у ердаги воқеaлар ривожини синчковлик билан кузатиб бориши хусусида огоҳлантирди.

Якшанба куни АҚШ, Италия ва Франция ҳам Эрон хавфсизлик кучларининг тинч намойишчиларга қарши куч қўллаганини қоралади.

Хусусан¸ Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот вакили Майк Ҳаммер “ҳукумат қўрқув ва зўравонлик орқали адолатли бўла олмаслиги” ва ўз халқининг “орзуларидан” қўрқадиган режим асл юзини ошкор қилишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG