Линклар

logo-print

Учқични портлатишга уринган шахс яқинлари баёнот бердилар


АҚШ йўловчи учқичини портлатишга уринганликда айбланаётган Нигерия фуқаросининг оила аъзолари Умар Форуқ Абдулмуталлиб хорижда ўқиётган маҳал у билан алоқа қилмай қўйганликларини маълум қилдилар.

Бу борада ёйинланган баёнотда айтилишича, Умар Форуқ Абдулмуталлибнинг отаси икки ой муқаддам ўз ўғлининг йўқолиши ҳусусида АҚШ ва Нигерия хавфсизлик хизматларини огоҳлантирган.

Нигерия фуқароси 25 декабр куни Амстердамдан Детройтга парвоз қилаётган учқични портлатишга урингандан сўнг, йўловчилар томонидан қўлга олинди ва Детройт аэропортида АҚШ расмийларига топширилди.

Бундан бир оз аввал АҚШ президенти Барак Обама Америкага учаётган учқичларга қўйилмайдиган кишилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.
XS
SM
MD
LG