Линклар

Kунарда мактаб ўқувчилари ҳалок бўлди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай маъмуриятига кўра, халқаро кучларнинг Кунар вилоятида олиб борилган амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакилларидан 10 киши, жумладан, мактаб ўқувчилари нобуд бўлган.

Маъмурият томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, президент Ҳамид Карзай мактаб ўқувчиларининг ўлдирилишини кескин қоралаб, ушбу фожиани тафтиш қилувчи махсус қўмита тузишга топшириқ берган.

Кунар вилоятидаги воқеага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG