Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:23

Обама: Эрон режими ҳаракатлари ёвузликдир


АҚШ Президенти Барак Обама Эрон ҳукуматининг норозилик намойишларини куч билан бостирганини қоралаб, рўй берган хунрезлик ва мухолифат фаоларининг ҳибсга олинганини “ёвузлик”, дея атади.

Эрон бўйлаб хавфсизлик кучлари ва мухолифат тарафдорлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда камида саккиз кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Обама Теҳрон режимини ўз фуқароларининг ифода эркинлигини ҳурмат қилиш ва ҳибс этилганларни озод этишга чақирди. Қўшма Штатлар воқеаларни яқиндан кузатишда давом этади, деди у.

- Озод давлатлар қаторида Қўшма Штатлар ўз умуминсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганлар тарафидадир. Эрон ҳукуматини ўз халқининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш борасидаги халқаро мажбуриятларига амал қилишга чақирамиз. Эронда ноҳақ ҳибсга олингаларни дарҳол озод этишга чақирамиз. У ерда рўй бераётган воқеаларни кузатишда давом этамиз ва тарих адолатни талаб қилаётганлар тарафида бўлишига ишончим комилдир, деди Обама.

АҚШ етакчиси шунингдек, Эрон халқи жасорати ва қатъиятини олқишлади.
XS
SM
MD
LG