Линклар

Ал-Қоида фитна учун масъулиятни зиммасига олди


Америкадаги матбуотни кузатувчи ташкилотларга кўра, Ал-Қоида тармоғи интернетда эълон қилган баёнот орқали ўтган пайшанба куни АҚШга тегишли самолётда амалга ошмай қолган террорчилик фитнаси учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

АҚШ Президенти Барак Обама Америка фитна ортида турганларни жавобгарликка тортиш учун “барча воситаларни ишга солиши”ни баён қилди.

- Бу биз дуч келаётган хатарлар ва ватанимзга хавф солаётганлар ҳақида жиддий огоҳлатирув бўлди. Агар бу одамнинг самолётни ҳалок этиш нияти амалга ошганда, 300га яқин йўловчи ва экипаж аъзолари, байрамни ўз яқинлари ва дўстлари билан нишонлаш учун кетаётган бегуноҳ фуқаролар ҳалок бўлар эди, деди Обама.

Ал-Қоиданинг баёнотида 25 декабр куни Детройтга кетаётган самолётни портлатишга уринганликда айбланаётган 23 яшар Умар Форуқ Абдулмуталлиб ташкилотга алоқадор экани иддао қилинган. Унда айтилишича, бу ҳужум Қўшма Штатларнинг Ямандаги аксил террор ҳаракатларига жавобан амалга оширилиши кўзланган.

Ал-Қоиданинг Араб ярим оролидаги тармоғи Саудия Арабистони ва Ямандаги жанггарилар уюшмасидан иборатдир.
XS
SM
MD
LG