Линклар

logo-print

Москва ва Киев транзит нархи бўйича келишиб олди


Украина ва Россия нефт транзити тарифи устида чиққан тортишув бўйича келишиб олди. Москва билан Киев ўртасидаги келишмовчиликнинг ҳал этилгани Янги йил арафасида Шарқий Европага нефт таъминоти тўхтатилмаслигини англатади.

Россия энергия вазирлиги матбуот вакили транзит нархига оид келишув “бир неча кун ичида” имзоланажагини маълум қилди.

Москва Украинанинг Нафтогаз давлат ширкати транзит тарифларини оширишни талаб қилаётгани боис, Словакия, Чехия ва Венгрияга нефт таъминотида эҳтимолий узилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантираётган эди.
XS
SM
MD
LG