Линклар

Коррупцияни фош қилган милиционер жавобгарликка тортилади


Москва расмийлари YouTube видео портали орқали ички ишлар тизимидаги коррупция ҳақида гапириб берган собиқ милиция ходими ўз вазифасини сиуистеъмол қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Бош прокуратура тергов қўмитаси баёнотида айтилишича, собий милиция зобити Алексей Димовскийга “мансабидан фойдаланган ҳолда фирибгарликни содир этганлик” айби қўйилмоқда. Расмий баёнотда бошқа тафсилотлар берилмаган.

Бир неча ой аввал Димовский YouTube веб саҳифасида бош вазир Владимир Путинга видео-мурожаат эълон қилиб, ички ишлар тизимида авж олган коррупцияни йўқ қилишга чақирган эди.

Бу видео-мурожаатни шу пайтгача бир миллиондан ортиқ одам кўрди.

Новосибирск милициясида ишлаган Димовский ўз мурожаатини эълон қилганидан кейин, ишдан хайдалган эди.
XS
SM
MD
LG