Линклар

Халқаро ҳамжамият янги яҳудий маҳалларининг қурилишига қарши


Оқ уй Қўшма Штатлар шарқий Қуддусда янги яҳудий аҳоли пунктлари қурилишига “қарши” эканини баён қилди.

Европа Иттифоқи Исроил ҳукуматининг душанба куни шарқий Қуддусда 700 янги хонадонларнинг қурилиши ҳақидаги қарорни маъқуллагани “халқаро қонунларга зид” эканини баён қилди.

Фаластинликлар шарқий Қуддусни қурилажак Фаластин давлатининг пойтахти, деб ҳисоблайди.

Яҳудий маҳаллалари муаммоси икки томон ўртасида тинчлик музокараларининг тикланишига тўсиқ бўлиб келмоқда.

Исроил 1967 йилдаги уруш пайтида шарқий Қуддусни босиб олган. Халқаро ҳамжамият унинг аннексиясини тан олмаган.
XS
SM
MD
LG