Линклар

logo-print

Шарққа йўл очилди


Путин янги қувурнинг ишга туширилиший табий заҳираларга бой Сибир ва Узоқ Шарқ учун янги даврнинг бошланиши бўлганини таъкидлади

Путин янги қувурнинг ишга туширилиший табий заҳираларга бой Сибир ва Узоқ Шарқ учун янги даврнинг бошланиши бўлганини таъкидлади

Россия Бош вазири Владимир Путин Россия нефти ва газини Осиё давлатларига экспорт қилиш салоҳиятини оширишга қаратилган илк лойиҳа - Шарқий Сибир – Тинч Океани нефт қувурининг ишга туширилиш маросимида қатнашди.

Россия Бош вазири Владимир Путин нефт қувурини шахсан ишга туширар экан, Россиянинг иқтисодлари ўсиб бораётган Осиё давлатларига энергия ресурсларини етказиб беришга тайёрлигини баён қилди.

Ишга туширилган янги қувурдан оқадиган нефт Узоқ Шарқдаги Козмино портига етказилиб, 100 минг тонналик танкерга қуйилади ва анчадан бери кутилаётган янги экспорт йўналишини очиб беради. Бу йўналиш бўйича Россия нефти Ҳонг-Конгга етказилади ва Осёидаги энергияга бўлган эҳтиёжни қондиришга ҳисса қўшади.

Козмино порти Россиянинг Хитой ва Шимолий Корея билан чегардош минтақасида жойлашган.

Қарийб уч минг километрлик Шарқий Сибир – Тинч Океани нефт қувури шимоли-ғарбда, Байкал кўли яқинидаги Иркутск вилоятидан Амур вилоятидаги Сковородино шаҳрчасигача чўзилган. У ерга етказилган нефт 2100 километр шарқроқдаги Козминогача поездда олиб борилади.

Россиянинг Транснефт давлат ширкати янги қувурнинг қурилишига 12 милиард АҚШ долларига яқин маблағ сарфлаган. Қувурнинг Козминогача бўлган қолган қисмини ётқизиш учун яна 10 миллиард долларнинг сарфланиши кўзланмоқда.

Транснефт ширкати раиси Николай Токарев янги қувурнинг аҳамияти ҳақида, жумладан бундай деди.

- Шарқий Сибир – Тинч Океани нефт қувурининг ишга туширилиши, биринчи навбатда Шарқий Сибир минтақасида нефт ишлаб чиқаришнинг изчил ривожланишига имкон беради. У Шарқий Сибирда қазиб олинган нефт учун Осиё ва Тинч Океани минтақасидаги бозорларга йўл очиб беради ва Россиянинг энергетик хавфсизлигини оширишга катта ҳисса қўшади,- деди Н. Токарев.

Янги қувур тўла ишга туширилганида Россия Хитойга йилига 30 миллион тонна нефтни экспорт қилиш имконини қўлга киритади.

Қувурнинг Хитой чегарасини кесиб ўтадиган 67 километрлик қисми келаси йилда Хитойнинг "China National Petroleum Corporation” ширкати иштирокида қурилади ва қўшимча 15 миллион тонна нефтнинг экспорт қилинишига имкон беради.

Шарқий Сибир – Тинч Океани нефт қувури Россиянинг нефт ва табий газни Осиё давлатларига экспорт қилиш салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳаларнинг биринчисидир.

Бош вазир Владимир Путин қувурни ишга тушириш маросимида бу лойиҳа Россиянинг табий заҳираларга бой, лекин яхши ўзлаштирилмаган Сибир ва Узоқ Шарқ минтақалари учун янги даврнинг бошланиши бўлганини таъкидлади.

- Бу лойиҳа биз учун мутлақо янги бозорлар – Осиё ва Тинч Океани минтақасидаги истиқболли бозорларга чиқишимизга имкон яратади. Бугун Россиянинг бу бозорлардаги иштироки етарли даражада эмас. Лекин гап бизнинг фақатгина нефтни сотишимизда эмас. Бу замонавий технологиялар, Узоқ Шарқ ва шарқий Сибирнинг ривожланиши учун туркти демакдир,-деди Путин.

Россия шарқий минтақаларда бир нечта йирик газ ва нефт конларини ўзлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Хитойга элтадиган янги қувурларни қуриш ва Россиянинг Тинч Океани соҳилларидаги портларда инфратузимларни ривожалнириш, жумладан газни суюлтириш бўйича иншоотларнинг қурилиши режаланган. Россия расмийлари суюлтирилган газ Шимолий Америкага экспорт қилиниши мумкинлигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG