Линклар

logo-print

Кобул Кунар фожиасини тафтиш қилмоқда


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай тинч аҳоли вакилларининг халқаро кучлар томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ маълумотларни тафтиш қилиш учун ҳукумат делегациясини Кунар вилоятига юборди.

Афғон расмийларининг билдиришича, НАТО бошчилигидаги халқаро кучларнинг Кунар вилоятида олиб борилган амалиётлари чоғида ўнга яқин тинч аҳоли вакили, жумладан, мактаб ўқувчилари нобуд бўлган. Ҳамид Карзай якшанба куни тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилишини кескин қоралади.

Айни пайтда НАТО қўмондонлиги халқаро кучлар айтилаётган минтақада ҳарбий амалиётлар ўтказмаганини таъкидлаб, мазкур ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб бораётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG