Линклар

logo-print

Россия ўз мудофаа тизимини такомиллаштирмоқчи


Россия Бош вазири Владимир Путинга кўра, АҚШнинг мудофаа тизими билан боғлиқ режалари ядровий қуролларни назорат қилишга оид янги келишувнинг имзоланишига тўғаноқ бўлмоқда.

Стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган СТАРТ-1 битимининг амал қилиш муддати 5 декабрда тугади ва Москва Вашингтон билан мазкур битим ўрнини эгаллайдиган янги ҳужжат борасида сўзлашувлар ўтказиб келмоқда .

- Америкалик ҳамкорларимиз ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими барпо қилмоқда, Россия эса бундай тизимлар қураётгани йўқ ва шу масала сўзлашувларнинг кечиктирилишига сабаб бўлмоқда, деган фикрни билдирди Владимир Путин Владивосток шаҳрига қилган сафари чоғида.

Бундан ташқари Владимир Путин АҚШ режаси кучлар мувозанатини бузаётганини айта туриб¸ ушбу мувозанатни сақлаб қолиш учун Россия стратегик ҳужум қуролларини ривожлантириши шарт, дея таъкидлади.

АҚШ президенти Барак Обама сентябр ойида ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини Марказий Европага ўрнатишга оид собиқ президент Жорж Буш даврида қабул қилинган режадан воз кечган эди. Бунинг ўрнига Обама денгиз ва қуруқликда ўрнатиладиган такомиллашган мобил мудофаа тизимини ишлаб чиқиш режасини таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG