Линклар

Афғонистон: аҳоли орасидаги талофатлар ортмоқда


БМТга кўра, сўнги 10 ой давомида Афғонистонда рўй берган зўравонликларда 2000 дан зиёд тинч аҳоли вакили нобуд бўлган.

Ташкилотнинг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, 1400га яқин фуқаро мамлакатда фаолият юритаётган жанггарилар қурбонига айланган. Қолганлари эса¸ халқаро кучлар ва ҳукумат қўшинларининг хатоси туфайли нобуд бўлган.

Халқаро кучларнинг Афғонистондаги толибон ва Ал-Қоида жанггариларига қарши қаратилган кенг кўламли амалиётлари 2001 йилдан буён давом этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG