Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:04

Мобил мухбирлар


Озодлик ўз веб саҳифасидан фаол муштарийлари учун ҳам ўрин ажратмоқчи. Ўзбекистон ичкариси¸ ëхуд хориждаги ўзбеклар ҳаëтига оид қизиқ суратлар¸ видео ëки аудио ëзувларингизни жамоатчилик билан баҳам кўрмоқчи бўлсангиз¸ уларни Озодликка йўлланг.

Ўзбекистондаги янгилик ва жараëнлар ҳақдаги хабарларингизни +420602612713 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка йўллашингиз мумкин.

Айни пайтда¸ Озодлик радиоси Сиз азиз муштарийларни Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтига оид суратлар¸ видео ва аудио лавҳаларингизни бошқалар билан баҳам кўришга даъват қилади.

Бунинг учун фотоаппарат¸ видеокамера ëки махсус овоз ëзиш ускунаси лозим эмас - мобил телефонингиз Сизни мобил мухбирга айлантириши мумкин. Ўзингиз гувоҳ бўлганингиз қизиқ воқеалар тасвирини мобил телефонингиз ëхуд фотоаппаратингизга муҳрлаган бўлсангиз¸ Озодлик сизнинг бу меҳнатингизни жамоатчиликка ëйинлаш истагида.

Умумий ҳажми 5 мегабайтдан ошмайдиган сурат¸ видео ва аудио ëзувларингизни uzbekweb@rferl.org электрон манзилимизга йўлланг!

Бундан ташқари¸ Skype интернет телефони орқали боғланиш имконингиз бўлса¸ Озодликнинг Skypeдаги номи ozodlikradiosi - шу номни қидириб¸ топинг. Skype Сизга нафақат биз билан интернет орқали бепул суҳбатлашиш¸ айни пайтда¸ ўз сурат ва видеотасвирларингизни ҳам Озодликка осонлик ва тезлик билан юбориш имконини беради.

Эркин ахборот тарқатиш йўлида Озодлик билан кўнгилли ҳамкорлигингиз учун Сизга олдиндан ташаккур!
XS
SM
MD
LG