Линклар

logo-print

Эронда ҳукуматпараст кучлар намойиш ўтказди


Эрон бўйлаб ҳукумат тарафдорларининг намойишлари бўлиб ўтди.

Эрон ахборот агентликлари хабарига кўра, ушбу намойишларда мухолифат етакчиларини жазолаш чақириқлари янграган.

Айни пайтда Эрон расмийлари Ғарб давлатларини якшанба куни Теҳронда бўлиб ўтган намойишларга алоқадоликда айблади.

-Турли давлат расмийларининг Эрон ички ишларига аралашиши, бу борада берган баёнотлари ва ҳаракатларини синчковлик билан тергов қилмоқдамиз, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили.

Эрон иддаоларини рад этган Ғарб давлатлари, ўз навбатида, намойишчиларга қарши куч ишлатгани учун расмий Теҳронни танқид қилдилар.
XS
SM
MD
LG