Линклар

Эркин микрофон - "Ўзбекистон 1000 йил орқада"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Ўзбекча сайловни ўзим ишлаëтган Кореядаги сайловлар билан солиштириб¸ шундай хулосага келдим¸ деб давом этади 27 декабр кунги Ўзбекистон парламентига ўтказилган сайловларга муносабат билдирган сирдарëлик муҳожир.

Бобо мухолифатга ҳурматсизликда айбланди

Эркин микрофоннинг 28 декабр кунги сонида қашқадарёлик 90 ёшдаги Раҳмонқул бобо мана бундай фикрни билдирган эди.

- Пайғамбаримиз Муҳаммад “Сенинг яшаб турган ватанингга вабо келса ҳам, ташлаб чиқиб кетма” деган. Мен мухолифатчилик қилиб¸ ватандан чиқиб кетган одамларни ўта ақлли одам, деб тан ололмайман. Мухолифатчилик қилиб, ҳеч кимдан устун кела олмаслигини фаҳмлай олмаса¸ мухолифатда юриб ҳам қўлидан бир иш келишига ҳеч кимни ишонтира олмаса¸ уларни қандай қилиб ақлли одам деб биламан, деган эди Раҳмонқул бобо.

Раҳмонқул бобонинг бу гаплари тингловчиларимиз ўртасида анчагина тортишувларга сабаб бўлмоқда. Россияда муҳожирликда юрган Анваржон бундай гапни ўзига анча оғир олганлардан бири.

Анваржон: Кеча бир бобо¸ 90 ëшга кирган эканлар¸ авваламбор ҳаммага шу ëшга кириш насиб этсин¸ жуда ҳам хунук туҳмат қилдиларда.

Озодлик: Нима дедилар?

- “Нима учун мухолиф бўлади¸ нима учун юртидан чиқиб кетади? Пайғамбар алайҳиссалом “Юртингга вабо келса ҳам чиқиб кетмаган” деганлар” деб¸ мана бундай бир нарсани келтираяпти. Вабо тўғрисидаги бу бошқа нарса. Айнан ўша вабога тегишли нарса. Яъни касалликнинг олдини олиш учун айтилган нарса. У ерда ҳеч қанақа сиëсий муҳожирлар йўқ. Ваҳоланки¸ Пайғамбар алайҳиссалом ўзига эргашган биринчи гуруҳга кучли қурайшийлар томонидан зулм бўлаëтган пайтда уларга ҳижрат қилишликка буюрдилар. Ўша пайтдаги қурайшийларга мухолифатга ҳижратни буюрдилар. Ўша даврда улар ҳозирги Эфиопияга бориб сиëсий бошпана сўради. Кейин Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзининг ҳаëтига хавф кучайган пайтда Пайғамбар алайҳиссалом ҳам Маккадан Мадинага ҳижрат қилдилар.

Кечаги оқсоқолнинг гапини ҳақ талаб бўлган¸ адолат истаган¸ ташқарига чиқиб кетган бутун мухолифатга нисбатан ҳурматсизлик деб биламан. Шу бир нарсани айтиб қўяй бу одамга. Ўша мухолифатни биз ҳурмат қилишимиз керак. Тинчини бузиб¸ оиласини ташлаб улар ўйнаб юргани чиқиб кетгани йўқ у ëққа. Ҳақни айтаман деб шу одамлар қийналиб кетаяпти. Бу қанақа бедодлик? Мен Ўзбекистоннинг фожиасини худди шунақа масъулиятсиз¸ билимсиз одамлардан деб биламан. Одамлар ҳақиқий гапни¸ ҳақ гапни айтаëтган одамларнинг қадрига етмади, дейди Анваржон.

Ўзини ўшлик Бахтиёр деб таништирган суҳбатдошимиз аввал муҳожиратдаги миллатдошларини яқинлашаëтган янги йил билан табриклаб, Раҳмонқул бобонинг гапига эътироз билдирди.

Бахтиëр: Исмим Бахтиëр. Гастарбайтерлик қилиб¸ мардикорлик қилиб¸ бола-чақамни боқаман деб чет элда юрган барча болаларни янги йил билан табриклайман. Бу биринчи нарса. Иккинчи нарса кечаги отахоннинг гапи тўғрисида.

Озодлик: Қайси отахон? Нима деган эди у?

- 90 ëшга кирган бир отахон “Юртдан ташқарида бу ерда иши юришмаганлар¸ ғийбатчилар юради. Барининг қўлидан бир иш келмайди” деб гапирдику. Энди у ëшга етамизми йўқми билмаймизку. Ўзи қуриб¸ ўз меҳнатига ҳашар қилиб бунëд қилган уйларини қуриб қўйиб¸ телевизорда “Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан бўлди” деб мақтаганларига нима деб қараркан бу отахон? Бу риëкорлик эмасмикан? Отахоннинг фикри қанақа экан бунга? Шуни сўрамоқчи эдим. Сизларни ҳам янги йил билан табриклайман. Халқимизга қилаëтган меҳнатингларга ҳорманглар дейман¸ дейди Бахтиёр.

Сайлов эмас¸ томоша

Кореядан сим қоққан навбатдаги суҳбатдошимиз 27 декабр куни Ўзбекистонда ўтган парламент сайловларига муносабат билдиради.

- Мен сайлов масаласида гапирмоқчи эдим. Мен 32 ëшга кирдим. Менинг ўзим ҳам¸ мен билан ўқиган болалар ҳам ҳалигача сайловда қатнашганимиз йўқ. Сайловдан фойда йўқ.

Озодлик: Нимага шунақа деб ҳисоблайсиз?

- Мисол учун¸ биз Сирдарëданмиз. Сирдарë вилоятида газланган сув сотиш мумкин эмас. Нимага десангиз¸ Сирдарëда аҳоли ичиши учун сув йўқ. Сув йўқ бўлгандан кейин газланган сув сотиш мумкин эмас¸ деб қонун чиқарган.

Озодлик: Бунинг сайловга нима алоқаси бор?

- Ўша депутатлар халққа сув чиқариб бериши керакми. Ўша газни қилиб бериши керакми? Газ йўқ¸ свет йўқ. Сайловнинг қийматининг йўқлиги шунда. Бизга яқин бўлгҳан бир колхоз деярли 20 йилдан бери каналдан сув ичади. Бу каналдан ҳар йили битта-иккита ўлик чиқади. Ўлган молларни ташлаб юборади. Ҳар хил нарса ташлайди.

Озодлик: Умуман Ўзбекистондаги сайловларни қандай деб биласиз? Мана Кореяда сайловларни кўргандирсиз. Ўзбекистон билан солиштириб қандай хулосга келдингиз?

- Ўзбекистон 1000 йил орқада. Спектакл деб айтаяптию. Ўшанақа нарса бўлаяптида энди¸ дейди Кореядан телефон қилган ўзбекистонлик муҳожир.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG