Линклар

logo-print

Карачида намойиш бўлиб ўтди


Покистоннинг Карачи шаҳрида мингдан зиёд фуқаро душанба кунги қўпорувчилик амалиёти қурбонларига бағишлаб хотира маросими ўтказди.

Хабарларга кўра, маросим чоғида аксил-ҳукумат шиорлари янграган ҳамда норозилар бир нечта дўкон ва машиналарга ўт қўйган.

Айни пайтда Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик Карачи аҳолисини осойишталикка чақирди.

Душанба куни Ашуро байрами нишонлаётган шиё зиёратчиларининг худкуш шахс томонидан нишонга олиниши оқибатида камида 40 киши нобуд бўлди. Ушбу ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG