Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:39

Янги йилда кулган одамга кулги ҳамроҳ эмиш


Янги йилда ҳаммангизга кулгу ҳамроҳ бўлсин¸дейди қизиқчи Ғайрат Ҳамроқулов.
Янги йилда ҳаммангизга кулгу ҳамроҳ бўлсин¸дейди қизиқчи Ғайрат Ҳамроқулов.

-дейди янги йил арафасида Озодлик суҳбатлашган марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг яқин шогирди Ғайрат Ҳамроқулов.Ўз мухлисларига янги йилда кулги ҳамроҳ бўлиши истаги билан ҳавжвчи янги ҳангомалардан айтиб берди.

Озодлик: Ассалому алайкум.

Ғайрат Ҳамроқулов: Ваалайкум ассалом.

Озодлик: Ғайрат ака яхшимисиз? Ҳорманг ишлар билан.

Ғайрат Ҳамроқулов: Саломат бўлинг. Кириб келаëтган янги йилларингиз билан чин қалбимдан табриклайман.

Озодлик: Бизнинг ҳам сизга телефон қилишимиздан мақсад янги йил билан табриклаш эди.

Ғайрат Ҳамроқулов: Раҳмат ака. Халқимиз

Кулингиз, умрингиз бўлсин зиëда¸
Кулгидан зўр дори йўқдир дунëда.

дейди. Айниқса¸ янги йилда кулган одамнинг хонадонида¸ ҳаëтида кулги ҳамроҳ бўлар экан.

Озодлик: Яшанг Ғайрат ака. Демак¸ янгиларидан бор эканда-а?

Ғайрат Ҳамроқулов: Янгиларидан жуда кўп¸ аммо эшитадиган одам йўқ.

Озодлик: Ҳазил қилаяпсиз¸ албатта. Сизни жуда кўп эшитишади. Сизни машҳур ўзбек қизиқчиси¸ ўзбек қизиқчилигида ўзига хос бир мактаб яратган раҳматли Ҳожибой Тожибоевнинг энг севимли шогирди сифатида билишади.

Ғайрат Ҳамроқулов: Раҳмат¸ комплиментлар учун раҳмат.

Озодлик: Янгиларидан айтинг энди.

Ғайрат Ҳамроқулов: Битта меҳмон уйнинг эгасига дебди:"Сизлар жуда ажойиб одам экансизлар. Урф-одатларинг жуда ажойиб экан. Қизиқ-қизиқ гапирар экансизлар". Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб, "Қандай қизиқ-қизиқ гапирамиз?" деб сўрабди. Меҳмон, ҳар гапларингда иккита-иккита қилиб гапирар экансизлар, дебди.Уйнинг эгаси яна ҳайрон бўлиб¸"Қандай қилиб иккита-иккита гапирамиз?"деб сўрабди.Меҳмон: "Мана мен эшитиб турибман. Овқат-повқат¸ чойнак-пойнак¸ нон-пон¸ от-пот¸ мол-пол қилиб иккита-иккита гапирар экансизлар", деса уйнинг эгаси хижолат бўлиб¸" Ээээ¸ ëлғон бу. Биз ҳеч ҳам иккита-пиккита қилиб гапирмаймиз. У қишлоқи-пишлоқилар шунақа қилиб гапиради", дермиш...

Озодлик: Ғайратжон¸ сиз шаҳар-паҳарликмисиз ëки қишлоқ-пишлоқликми?

Ғайрат Ҳамроқулов: Шаҳарга келганимизга 20 йил бўлиб қолди ака. Анча маданиятли бўлиб қолдик. Мана янги йилда ҳар бир халқнинг ўзига яраша урф-одатлари бўлади. Баъзи давлатларда эски нарсаларни кўчага олиб чиқиб ташлайди. Ўзбек халқимизда ҳам яхши урфлар бор. Эски нарсаларни улоқтирмайдию¸ мусорга олиб чиқиб ташлайди.

Янги йил арафасида бир эркак хотинига: “Хотин¸ мусорлар йиғилиб қолди. Шуларни ахлат қутисига ташлаб келгин. Мен қараб тураман. Кейин янги йилни яхшилаб бирга кутиб оламиз” дебди. Хотини кичкинароқ экан. Катта пақирни кўтариб¸ тўртинчи этаждан пастга тушиб¸ ахлат қутисига пақирни ағдараман деса¸ ҳеч ағдарилмасмиш. Бир амаллаб бор кучи билан пақирни ағдарган экан¸ хотиннинг ўзи ҳам тушиб кетиб қолибди. Эр анча кутибди хотинини. Балкондан қараб турса¸ ахлат ташийдиган машина келиб¸ ҳайдовчи ахлат қутисидан бунинг хотинини олиб машинага ўтказаëтган эмиш. Ҳалиги одамнинг кўзи пиëладай бўлиб¸ пастга югуриб тушиб ахлат қутисининг ëнига келиб¸ шофëрнинг ëқасидан ушлабди. “Ука¸ нима қилаяпсан сен? Нима қилганинг бу?” деса¸ шофëр қизариб¸ бўзариб “Ака¸ буни қаранг. Ҳали ишлатса бўладию¸ кимдир мусорга ташлаб юборибди” дебди.

Озодлик: Ўзбекистон билан боғлиқ қандай ҳангомалар бор?

Ғайрат Ҳамроқулов: Ўзбекистонда ҳам дўстлар¸ оғайнилар бор. Ўзбекистонлик бир оғайнимиз менга шеър бериб кетди денг. Бир ҳафтада ëзилган шеър экан.

Ғала-ғовур кўчалар¸
Якшанбага ўхшайди.
Ишга боргим келмайди¸
Душанбага ўхшайди.

Чор тарафда жононлар¸
Чоршанбага ўхшайди.
Бунча хурсанд келинлар¸
Пайшанбага ўхшайди.
XS
SM
MD
LG