Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:34

Обама айбни "систематик хатоликлар"га қўйди


АҚШ Президенти Барак Обама Қўшма Штатларга тегишли самолётда амалга ошмай қолган террорчилик ҳужумига “систематик хатоликлар” сабаб бўлганини таъкидлади.

Обама, 23 яшар нигерияликнинг Ал-Қоидага алоқадорликда гумон қилингани ва унинг отасидан олинган огоҳлантирувларга қарамасдан, АҚШга тегишли йўловчи самолётига чиқа олиши “хавфсизлик тизимининг ҳалокатли ноқислиги” натижасидир, деди.

- Мен Америка халқи билан яна гаплашмоқчиман, чунки кейинги 24 соат ичида пайдо бўлган баъзи маълумотлар жиддий ташвишларга сабаб бўлмоқда. Мавлуд кунидаги воқеага алоқадор шахснинг отаси Африкадаги расмийларни ўз ўғлининг экстремистик қарашлари ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабар кенг тарқалди. Маълум бўлишича, икки ҳафта аввал бизнинг разведка хизматмиз бўлинмаси бундан хабар топган, лекин бу маълумот гумон қилинаётган шахснинг исми қора рўйхатга киритилиши учун тегишли идораларга вақтида топширилмаган, деди АҚШ раҳбари.

Обама тизимдаги камчиликларга нима сабаб бўлгани ва Қўшма Штатлар ўз ҳаво ҳудудларини қандай қилиб самаралироқ ҳимоя қила олишига оид ҳисоботни талаб қилди.

Нигериялик 23 яшар Умар Форуқ Абдулмуталлиб 25 декабр куни Детройтга парвоз қилаётган 253 рейсда портловчи мосламани ҳаракатга келтиришга урингаликда гумон қилинмоқда.

Абдулмуталлиб Лагос ва Амстердам аэропортларидаги хавфсизлик текширувларидан ўтиб, самолётга чиқа олган.
XS
SM
MD
LG