Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:24

Эронда мухолифатга нисбатан таъқиблар кучаймоқда


Эрон расмийлари мухолифат тарафдорларига нисбатан таъқибларни кучайтирмоқда. Мухолифат вакилларига кўра, сешанба куни яна 10 киши, жумладан Нобел мукофоти лауреати, ҳуқуқ фаоли Ширин Ибодийнинг синглиси ҳибсга олинган.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакатнинг бир неча шаҳрида рўй берган аксил-ҳукумат норозиликларини ташқи кучлар томонидан уюштирилган “кўнгилни айнитувчи ўйин”, дея атади.

ИРНА агентлигига кўра, Аҳмадийнажод саккиз кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган намойишлар Қўшма Штатлар ва Исроил томонидан уюштирилганини таъкидлаган.

Бу айбловларни рад этаётган ғарб давлатлари Теҳрон ҳукуматининг намойишчиларни куч билан бостирганини қораламоқда.
Эрон расмий матбуотининг хабар қилишича, сешанба куни ўн минглаб ҳукумат тарадорлари мухолифат етакчиларини жазолаш талабидаги намойишларга чиққан.
XS
SM
MD
LG