Линклар

АҚШ сенатори Эронга санкциялар жорий қилиниши тарафдори


АҚШ Сенатори Жозеф Либерман келаси йил январ ойининг охиригача Эронга нисбатан иқтисодий санкцияларни жорий қилишга оид қонун қабул қилинишига умид билдирди.

Озодлик радиосига берган интервьюсида Либерман санкциялар Теҳроннинг ўз ядровий дастуридан воз кечмаётгани ҳамда инсон ҳуқуқларини топтаётгани учун жорий қилинишини таъкидлади.

- Мен шуни қайд этмоқчиманки, Қўшма Штатлар январ ойида кўриб чиқадиган иқтисодий санкцияларга оид қонун нафақат Эрон ҳукуматининг ядровий дастур борасида холис музокаралардан бош тораётганига муносабат бўлади. Бу қонун президент Барак Обама ва давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг инсон ҳуқуқларини бузаётган Эрон етакчиларига нисбатан чораларни кўришга имкон беради,- деди сенатор.

Либерманнинг айтишича, АҚШ Сенати 19 январ куни таътилдан қайтгач, санкцияларга оид қонунни кўриб чиқа бошлайди. Ҳозирда Демократ ва Республикачилардан ибоарат сенаторлар гуруҳи бу қонунни кучга киритиш устида иш олиб бормоқда, дея қўшимча қилди у.

Асосан Демократлар билан ҳамкорлик қиладиган мустақил сенатор Либерман Эрон ҳукумати Обаманинг “сабр косасини тўлдирди” ва президент “бу режимга қарши иқтисодий санкцияларни қўллашга қаттиқ ҳаракат қилади”, деди.
XS
SM
MD
LG