Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:54

Путин АҚШни айблади


Россия Бош вазири Владимир Путин Қўшма Штатларнинг аксил-ракета мудофаа тизимларига оид режалари ядровий қуролсизланиш тўғрисидаги янги келишувнинг имзолнишига асосий тўсиқ бўлиб қолаётганини баён қилди.

У шунингдек, Россия АҚШ режалаётган мудофаа тизимини кесиб ўта оладиган янги қуролларни яратиш ниятида эканини таъкидлаб, Вашингтонни тизим ҳақидаги маълумотларни Россияга тақдим этишга чақирди.

Икки томон декабр ойида муддати тугаган стратегик қуролларни камайтиришга оид келишувнинг ўрнини босувчи янги шартномани имзолаш арафасида эканини айтиб келмоқда, лекин бу борада келишувга эришганича йўқ.

Путин журналистларнинг келишув имзоланишига нима тўсиқ бўлаётгани ҳақидаги саволга бундай жавоб берди.

- Кучлар мувозанатини сақлаб қолиш учун биз ҳужумкор қуроллар тизимини ривожлантиришимиз керак. Бу мувозанатни сақлаб қолиш мақсадида маълумотларни алмашадиган бўлсак, улар иксил-ракета мудофаа тизимлари ҳақидаги маълумотларни биз билан ўртоқлашиши лозим ва шунда биз ҳам ўз ҳужумкор қуролалримиз ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга тайёр бўламиз,- деди Путин.

Сентябр ойида Обама Буш маъмурияти давридаги марказий Европада аксил-ракета мудофаа тизимини яратиш режаларини бекор қилиб, денгиз ва қуруқликда жойлашадиган ихчамроқ тизимни яратиш режасини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG