Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:25

Оятуллоҳ: "мухолифат етакчиларини ўлимга маҳкум"


Эроннинг нуфузли уламоси Оятуллоҳ Аббос Воиз Табазий мухолифат етакчиларини “Худонинг душманлари”, дея атаб, улар шариатга кўра, ўлимга маҳкумдир, дея таъкидлади.

Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хуманаийнинг вакили ҳисобланмиш Табазий “шариатда муҳорибларга қўлланадиган жазо аниқ кўрсатиган”, дея қўшимча қилди.

Айни пайтда, мухолифат етакчиси Мирхусайн Мусавйининг якшанба куни ўлдирилган жияни Али Мусавийга ўлимидан бир неча кун аввал таҳдид қилишгани маълум бўлди.

Парижда яшайдиган кино-режиссёр Мухсин Махмалбаф БиБиСи билан суҳбатда Эрон полицияси Али Мусавийга қўнғироқ қилиб, “Сени ўлдирамиз”, дея таҳдид қилганини гапириб берди. Бироқ полиция Мусавийни “террорчилар ўлдирган”, дея таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG