Линклар

ЕИ Хитойда Британия фуқароси қатл қилинганини қоралади


Европа Иттифоқи Хитой расмийларининг наркотиклар контрабандасида айбланган Британия фуқаросини қатл қилганини қоралади.

Иттифоқнинг жорий раиси Швеция баёнотида “Хитой Европа Иттифоқининг чақирувларига қарамасдан, Акмал Шайхни ўлимга маҳкум қилганидан чуқур таассуф” билдирилади.

Британия расмий Пекинни 53 яшар Акмал Шайхни қатл қилмасликка чақириб келаётган эди.

Қатл этилган британияликнинг яқинлари унинг жиноятга қўл уришига руҳий касаллиги сабаб бўлганини айтаётган эди.
XS
SM
MD
LG