Линклар

logo-print

Халқаро кучлар тинч аҳолини ўлдирганликда айбланди


Афғонистон президенти томонидан тузилган махсус қўмита Кунар вилоятидаги тинч аҳоли вакиллари халқаро кучлар хатоси туфайли ўлдирилган¸ деган хулосага келди.

Президент Ҳамид Карзай ёрдамчиси Асадуллоҳ Вафо сўзларига кўра, қишлоқдан топилган 10 жасаднинг саккиз нафари мактаб ўқувчилари бўлган.

- 40 йиллик фаолиятим давомида бир вақтнинг ўзида ҳам мактаб ўқувчиси ҳам Ал-Қоида аъзоси бўлган шахсни кўрмаганман. Булар шак-шубҳасиз ҳимоясиз ¸бегуноҳ шахслардир. Бу ишни қилган ҳар бир шахс кечирим сўраши ва етказилган зарарни қоплаши лозим. Келажакда бу каби ҳодисалар умуман қайтарилмаслиги керак, деди Асадуллоҳ Вафо Озодлик радиоси билан суҳбатда.

Айни пайтда НАТО қўшинлари матбуот вакили Вэйн Шанкс халқаро кучлар қўмондонлиги Афғонистон расмийлари билан биргаликда ушбу воқеани тафтиш қилаётганини маълум қилди.

Жалалобод шаҳрида эса тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилишидан ғазабланган юздан зиёд фуқаро норозилик акцияси ўтказди. Норозилар АҚШ президенти Барак Обама сурати ва Америка байроқларини ёқдилар.
XS
SM
MD
LG