Линклар

Анбар вилоятида ҳокимият биноси нишонга олинди


Ироқнинг Рамади шаҳрида содир этилган икки портлаш оқибатида 20га яқин фуқаро нобуд бўлди, камида 35 киши, жумладан, Анбар вилояти ҳокими Қоссим Муҳаммад тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, вилоят ҳокимияти биноси олдидаги портлашлар икки худкуш шахс томонидан содир этилган.
Рамади шаҳридаги портлашлар учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG