Линклар

БМТ Эрон ҳукумати ҳаракатларини қоралади


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Неви Пиллай Эрон ҳукуматининг Теҳрондаги намойишчиларга нисбатан куч қўллаганидан “ҳайратга” тушганини билдирди.

-У ердан келаётган маълумотлар ва сўнгги воқеалар ривожи хавфсизлик кучлари ва Басиж қуролли гуруҳининг ўзини зўравонликлардан тийиб тура олмаслигини яна бир бор намойиш қилди, деб қўшимча қилди Неви Пиллай.

Якшанба куни Теҳронда бўлиб ўтган аксил-ҳукумат намойишлари чоғида саккиз киши, жумладан, Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийнинг жияни нобуд бўлди.

Теҳрон полиция бошқармаси раҳбари пойтахтдаги намойишлар чоғида 300дан 500га яқин шахс ҳибсга олинганини маълум қилди.
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ ва Исроилни Теҳрондаги намойишларни уюштирганликда айблади.
XS
SM
MD
LG