Линклар

logo-print

Халқаро консорциум туркман газ конини ўзлаштиради


Халқаро консорциум Туркманистондаги Жанубий Йолотан газ конини ўзлаштиришга оид қиймати қарийб 9.7 миллиард доллар бўлган йирик шартномани қўлга киритди.

Туркманистон матбуотига кўра, халқаро консорциумга Хитой, Жанубий Корея ва Бирлашган Араб Амирлиги ширкатлари кирган.

Мустақил кузатувчиларнинг билдиришича, Жанубий Йолотан конида тақрибан 6 триллион куб мерт газ заҳиралари мавжуд ва бу
жаҳонда тўртинчи ёки бешинчи йирик газ конларидан биридир.

Хабарларга кўра, Жанубий Йолотан газ конини ўзлаштириш борасида ўтказилган тендерда АҚШ, Хитой ва Россия ширкатлари ҳам қатнашган.
XS
SM
MD
LG