Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:11

Теҳрон ва Остона уран олди-сотдисига оид хабарлани рад этмоқда


Теҳрон ва Остона расмийлари Қозоғистоннинг Эронга уран сотишига оид яширин келишув ҳақидаги хабарларни инкор қилмоқда.

Чоршанба куни пайдо бўлган хабарда айтилишича, махфий келишувга кўра, Эрон Қозоғистондан 1350 тонна уран рудасини сотиб олишга уринган.

Уран рудаси бойитилса, ядровий қурол ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.

Эроннинг БМТдаги вакили чоршанба куни Рейтерс агентлигига жўнатган факсида бу хабарларни “асоссиз”, дея атаб, “гегемон давлатлар”ни матбуот воситалари орқали Эронга нисбатан психологик уруш олиб бораётганликда айблади.

Кеча эрталаб Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги расмий Остона Атом энергияси халқаро агентлигига нисбат берилаётган разведка маълумотларида Эрон қозоқ урани учун 450 миллион АҚШ долларини таклиф этаётганига оид хабарни “мутлақ инкор қилиши” битилган баёнотни эълон қилди.

Агар яширин келишув ҳақиқатан бўлса, у 2006 йилда Эронга нисбатан жорий қилинган БМТ санкцияларига зиддир. Теҳрон Ғарб давлатларининг Эрон ўз ядровий дастуридан ядровий қурол ясаш мақсадида фойдаланаётганига оид гумонларни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG