Линклар

Афғонистонда ҳориж фуқаролари ва аскарлари ҳалок бўлди


Афғонистондаги НАТО вакилларига кўра, Қандаҳор вилоятида рўй берган портлашда канадалик тўрт аскар ва бир журналист ҳалок бўлган.

Халқаро коалиция кучларининг маълум қилишича, журналист аскарлар патрули билан бирга Қандаҳор шаҳри яқинида кетаётган пайтда улар жанггарилар ҳужумига учраган.

Айни пайтда, чоршанба куни Афғонистоннинг Хост вилоятида рўй берган худкуш ҳужуми оқибатида, саккиз нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди. Кобулдаги АҚШ элчихонаси воқеа рўй берганини тасдиқлади.

НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари матбуот вакили ҳалок бўлганлар орасида коалиция аскарлари йўқлигини маълум қилди.

Қурбонлар фуқаровий соҳада ишлаётган америкаликлар экани айтилмоқда.

CNN каналининг исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийсига таяниб хабар қилишича, қурбонлар МРБ агентлари бўлган.

Кейинги пайтларда Афғонистонда тараққиёт ва ёрдам кўрсатишга оид лойиҳаларга эътиборнинг кучаяётгани боис, у ерда ҳорижлик фуқаролар сони ҳам ошмоқда.
XS
SM
MD
LG