Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:43

НАТО билан Кобул хулосалари бир-бирига зид


Афғонистоннинг Кунар вилоятида 10 фуқаронинг ҳалок бўлишига оид воқеани тафтиш қилаётган ҳукумат комиссияси тинч аҳоли вакиллари, жумладан болаларнинг нобуд бўлишига халқаро кучлар ўтказган операция сабаб бўлганини хулоса қилди.

НАТО кучлари ҳалок бўлганлар жангари эканини айтмоқда.

Комиссия раиси ва президент Ҳамид Карзайнинг маслаҳатчиси Асадуллоҳ Вафо Ассошиэйтед Прессга берган интервьюсида Кунар вилоятининг Наранг туманида ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар эканини маълум қилди.

НАТО эълон қилган баёнотда афғон ҳукумати комиссиясининг хулосалари шубҳа остига олинди.
XS
SM
MD
LG