Линклар

Режим тарафдорлари Теҳрон кўчаларига чиқди


Кеча Теҳрон кўчларига жорий ҳафта бошида ўтказилган мухолифат норозиликларига қарши ўн минглаб ҳукумат тарафдорлари намойишга чиқди.

Эрондаги нуфузли руҳонийлардан бири Оятуллоҳ Аҳмад Аламолҳода намойишчилар олдида қилган чиқишида, жумладан бундай деди:

- Халқ исёнчилар етакчиларининг жазоланишини истайди. Биз диннинг бундай таҳқирланишига жим қараб тура олмаймиз,- деди Эрон руҳонийси.

Давлатга қарашли Press TV канали хабарига кўра, намойишчилар шиаларнинг Ашуро байрами кунига “путур етказган исёнчиларни” қоралаш учун кўчага чиққан.

Ҳафта бошида рўй берган норозиликлар пайтида мухолифат тарафдорлари билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда камида саккиз киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG