Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:39

Мухолифат етакчилари Теҳрондан қочгани йўқ


Эрон мухолифати етакчиларидан бири Меҳди Каррубийнинг ўғли Хусайн Каррубий отаси ва Мирхусайн Мусавий ҳали ҳам Теҳронда эканини маълум қилди.

Кеча давлатга қарашли ИРНА агентлиги мамлакатда рўй берган “исён” етакчилари Эрон шимолидаги вилоятлардан бирига қочиб кетганини хабар қилган эди.

Шунингдек, мухолифатга қарашли “Роҳисабз” интернет саҳифаси “Келаробод шаҳрида Инқилоб посбонлари ва разведка вазирлиги ходимлари Мусавий ва Каррубийни халқ ғазабидан ҳимоя қилиш мақсадида олиб кетгани”ни хабар қилди.

Лекин кейинроқ “Роҳисабз” вебсайти аввалги хабарига раддия эълон қилди.

Бу маълумотларни мустақил манбалардан текширишнинг иложи бўлгани йўқ.
XS
SM
MD
LG